23 ёшли канадалик қиз машинасидаги GPS-навигаторнинг кўрсатмалари асосида йўл босиб, Гурон кўлининг Жоржиан-Бей бўғозига тушиб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қиз машина кўлга қулаганидан сўнг деразадан чиқиб олишга муваффақ бўлди. Унинг Toyota русумли машинасини эса ғаввослар сув остидан чиқариб олди.
Номи келтирилмаган қиз сув ичидан 30 метр сузиб ўтиб, маҳаллий меҳмонхонага етиб олди ва тегишли идораларга қўнғироқ қилди. Автомобиль қайта тикланмайдиган бўлиб зарарлангани айтилмоқда, лекин машина эгасининг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Изоҳ (0)