Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси (IAAF) Кения терма жамоасини 2016 йили Бразилияда ўтадиган Олимпия ўйинларидаги иштирокдан четлатмайди. Бу ҳақда, уюшма баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
12 май, пайшанба куни Монреалда WADA директорлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг экспертлар қўмитаси Кениянинг допингга қарши кураш тўғрисидаги қонунини кодексга номувофиқ деб топишни тавсия қилди. Кения раҳбарияти допингга қарши қонунчиликни кодексга мувофиқлаштириши талаб этилади.
Эртаси куни мамлакат спорт вазири Ҳассан Варио ҳукумат бунга қандай эришилиши лозимлигини билиши ҳақида баёнот берди.
Шунга қарамай, Кения йил охирига қадар WADA назорати остидаги давлатлар рўйхатида туради.
Изоҳ (0)