Қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти АҚШнинг Аризона штатидаги Финикс шаҳридан учиб чиқиб, Оклахомадаги Талса шаҳри томон йўл олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лойиҳа муаллифларининг маълум қилишича, учувчи Бертран Пикар бошқарувидаги самолёт маҳаллий вақт билан 3:00 да парвозини бошлади. У 1,5 минг километр йўлни босиб ўтиб, 17 соат ва 50 дақиқа деганда Талса халқаро аэропортига қўниши кутилмоқда.
Solar Impulse 2 Аризонага май ойининг бошида етиб борган эди.
Изоҳ (0)