Россельхознадзор қўмитаси мамлакат ҳудудига Туркиядан қовоқча, лимон ва грейпфрут олиб киришни бутунлай тақиқлади. Бу — Туркиядан олиб кирилиши чекланмаган ягона мева-сабзавот маҳсулотлари эди, деб ёзмоқда «РИА Новости» идора вакили Сергей Данквертга асосланиб.
Шу тариқа, Россияга Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари олиб кирилиши бутунлай тақиқланди.
16 май куни Россельхознадзор мамлакатга Туркиядан латук ва «Айсберг» салатини олиб кириш вақтинчалик чекланишини маълум қилган эди. Бу маҳсулотда Ғарбий Калифорния трипсининг аниқланиши билан боғлиқ эканлиги билдирилган эди.
«Фақат қовоқча, лимон ва грейпфрут қолди, биз буларни бефойда деб ҳисоблаб, душанба куни бутун ўсимликшунослик маҳсулотларини ёпамиз», — деди Данкверт.
Амалдор Жанубий Америка давлатлари Россияга лимонни Туркия билан бир хил ҳажмда (60 минг тонна) етказиб беришини, шу боис ички бозорда танқислик келиб чиқмаслигини ишонтириб айтди.
Шунингдек, у Туркия фитосанитар меъёрларни кўпдан буён бузиб келаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)