АҚШнинг Алабама штатидаги Бирмингем шаҳрида содир бўлган отишма чоғида бир аёл ҳалок бўлди, тўрт бола яраланди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 11 май, чоршанба кечаси содир бўлди. Маиший жанжал туфайли аёл ўзи бирга яшаб келган эркакни уйга киритишдан бош тортди. Бунга жавобан эркак ўт очиб, аёлни ўлдирди, 5–12 ёш орасидаги болаларни эса яралади.
Айни пайтда болалар шифохонага ётқизилди. 12 ёшли боланинг хавф остида эканлиги айтилмоқда.