Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP)нинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 15 поғонага юқорилаб, 64-ўринга кўтарилди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса тўрт поғонага пастлаб, 224-ўриндан жой олди.
Дунё теннисчилари рейтингини ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Кучли ўнталикда битта ўзгариш кузатилди. Рожер Федерер рейтингда иккинчи ўринга кўтарилди. Унинг ўрнига эса Энди Маррей учинчи поғонага пастлади.
ATP рейтинги. 9 май кунидаги ҳолат
1. (1) Новак Жокович (Сербия) – 16 550 очко
2. (3) Рожер Федерер (Швейцария) – 7 525
3. (2) Энди Маррей (Буюк Британия) – 7 525
4. (4) Стэн Вавринка (Швейцария) – 6 380
5. (5) Рафаэль Надаль (Испания) – 5 675
6. (6) Кеи Нишикори (Япония) – 4 290
7. (7) Жо-Вилфрид Тсонга (Франция) – 3 400
8. (8) Томаш Бердих (Чехия) – 2 940
9. (9) Давид Феррер (Испания) – 2 920
10. (10) Милош Раонич (Канада) – 2 740
...
64. (79) Денис Истомин (Ўзбекистон) – 771 очко
224. (220) Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) – 240
464. (470) Темур Исмоилов (Ўзбекистон) – 81
551. (544) Санжар Файзиев (Ўзбекистон) – 59
715. (716) Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) – 35
925. (928) Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) – 16
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни кўрсатилган
Изоҳ (0)