Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича -72,6 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль Альварес чемпионлик камарига даъвогарлик қилган британиялик Амир Ханга қарши жанг ўтказди, деб хабар беради «Газета.ru».
Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган жангда амалдаги чемпион Альварес рақибини 6-раундда нокаутга учратди.
2015 йилнинг ноябрь ойида Мигель Коттога қарши жангда чемпионлик камарини қўлга киритган Сауль Альварес учун бу дастлабки ҳимоя жанги бўлди.
Қайд этиш жоиз, шу йилнинг кузида мексикалик боксчи қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг ўтказиши керак бўлади.
Изоҳ (0)