Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда. 7 май, шанба куни мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларини -73 килограмм вазн тоифасидаги дзюдочилар бошлаб берди, деб хабар қилмоқда «Оламспорт».
Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган икки спортчи — Мирали Шарипов ва Ғиёсжон Бобоев финалда бир-бирига рўрабо келди. Унда Шариповнинг қўли баланд келиб, олтин медални қўлга киритди. Бобоев эса кумуш медаль билан тақдирланди.
Мирали Шарипов финалга қадар қозоғистонлик Дастан Якубаев, голландиялик Декс Элмонт, хитойлик Йингжиригала Сай ҳамда украиналик Дмитро Канивецни мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик дзюдочи — Диёрбек Ўрозбоев -60 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)