АҚШ ҳарбий реактив самолёти Шимолий Каролина штатининг соҳил чизиғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда, WWAY TV каналига асосланиб, «РБК» ёзмоқда.
Айтилишича, учувчи катапультадан фойдаланган ҳолда жонини сақлаб қолган. Унинг аҳволи қандайлиги борасида маълумот йўқ.
Воқеа жойига қутқарув бригадалари етиб келди. Суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)