Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумидаги мусобақанинг биринчи кун беллашувларида ўзбекистонлик Диёрбек Ўрозбоев бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
-60 килограмм вазнда курашган Диёрбек Ўрозбоев чорак финалда мўғулистонлик Амартушвин Дашдовага имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтиш беллашувида Диёрбек озарбайжонлик Илгар Мушкиевни доғда қолдирди.
Бронза медали учун курашда Диёрбек Ўрозбоев бошқа бир ўзбекистонлик дзюдочи – Шарофиддин Лутфуллаевга қарши беллашиб, ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)