Давлат консерваториясида Ўзбекистон халқ артисти, таниқли бастакор, Давлат мадҳиясининг мусиқаси муаллифи Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди. «Газета.uz»нинг ЎзАга асосланиб билдиришича, тадбирда мусиқашунослар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Хотира кечаси доирасида Мутал Бурҳонов асарлари концерти уюштирилди.
Ўзбек бастакорлик мактабининг асосчиларидан бири бўлган Мутал Бурҳонов миллий санъат ривожига улкан ҳисса қўшди. У турли жанрларда кўплаб юксак савияли мусиқий асарлар яратди.
Бурҳонов Ўзбекистон мусиқачилигида романс ва акапелла жанрларининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)