Нигерия соҳилларида жангарилар Американинг Chevron компанияси нефть платформасига ҳужум қилди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳодиса Варри шаҳри яқинидаги «Эскравос» нефть терминалидан 70 километр масофада юз берган.Нигерия Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Крис Эзекобе компания ҳозирча ҳодисага ҳеч қандай изоҳ бермаганини маълум қилди. Жангарилар ҳужуми оқибатида етказилган зарарнинг миқдори қанча эканлиги ҳозирча номаълум.
Ҳужум учун жавобгарликни платформани портлатиб юборганлигини таъкидлаётган «Нигер дельтаси қасоскорлари» гуруҳи зиммасига олди.
Изоҳ (0)