Вьетнамда байрам нишонланаётган тўрт кун давомида 111 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланди. Яна 138 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, мамлакат Йўл ҳаракати хавфсизлиги қўмитаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Мамлакатда Бирлашиш куни ва Халқаро меҳнат кунини нишонлаш давомида 150 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Ўртача ҳар куни 38 та авария юз берди. Энг кўп — 60 га яқин авария 3 май, сешанба куни содир бўлди.
«Синьхуа» агентлигининг таъкидлашича, Вьетнам йўлларидаги ўлим ҳолатлари юқори даражада қолмоқда. 2015 йилда 22 мингдан ортиқ ЙТҲ қайд этилиб, 8,7 минг киши уларнинг қурбонига айланган.
Изоҳ (0)