Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Омад унга ишонганларгагина кулиб боқади. Айримлар омад доим кучлилар томонида дейишади. Бу гап нечоғлик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадик, аммо «Сочная долина» томонидан ўтказилган промо-акция иштирокчиларининг омади келди. Бундан келиб чиқадики, ишончи ва сифат уйғунлиги ҳам ҳар бир инсонга омад олиб келар экан. Буни ўз ютуқларини қўлга киритганларнинг сўзларидан ҳам англаса бўлади.

«Сочная долина» томонидан турли хил ютуқларга эга промо-акция ўтказиляпти. Акция уч босқичли бўлиб, унинг биринчи босқичида жорий йилнинг 1 мартидан 9 апрелига қадар фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этди ва ғолиблар 10 апрель куни ўз ютуқларини қўлга киритди.

— Аввалига ушбу акцияда иштирок этишга унчалик қизиқмадим. Аниқроғи, совринга эга бўлишимизга, омадимиз келишига ишонмаган эдим. Аммо 9 яшар набирамнинг қизиқиши, унинг омадга бўлган ишончини сўндирмаслик учун акцияда иштирок этишга рози бўлдим. Ҳар куни «Сочная долина» шарбатини истеъмол қилиб, қутида яширинган кодларни қисқа рақамларга жўнатавердик. Ниҳоят, «Сочная долина» компанияси ходимлари қўнғироқ қилиб, ғолиб бўлганимизни айтишди. Шундай қилиб, акциянинг биринчи босқичида ғолиб бўлдик ва Ўзбекистон ҳудудидаги дам олиш масканларининг бирига икки кишилик йўлланмани ютиб олдик. Насиб этса, май ойида ушбу дам олиш масканига боришни мўлжаллаяпмиз, — дейди қибрайлик ғолиблардан бири Машҳура Абдураззоқова.

Машҳура Абдураззоқова

Машҳура Абдураззоқова

Акцияда омади келган яна бир ғолиблардан бири — Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Норбўтабек кўчаси, 15-уйда яшовчи Маъруфжон Мирзабобоев эса шундай дейди:

— Мен таркибида табиий ва фойдали витаминлари борлиги учун «Сочная долина» шарбатини сотиб ола бошладим. У бутун оиламизга манзур бўлди. Қолаверса, «Сочная долина» томонидан ўтказилаётган акцияда ҳар куни иштирок этиб, промо-кодларни жўнатиб турибман. Акцияда иштирок этиш давомида мен ошхона комбайнини ютиб олдим. Мен омадимга ишонаман! Акцияда қатнашишда давом этиб, Сизга ҳам унда иштирок этишни тавсия этаман.

Маъруфжон Мирзабоев

Маъруфжон Мирзабоев

— «Сочная долина» акцияси лотореядан фарқли ўлароқ, қизиқарлилиги, ишончлилиги билан менга маъқул бўлди, — дейди Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Камолот кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи Диёра Тўхтасинова. — Ушбу акцияда иштирок этиб, Canon фотоаппаратини ютиб олдим. Шу боис акциянинг ишончлилигига амин бўлган ҳолда, унда иштирок этишни давом эттирмоқдаман. Сиз ҳам иштирок этинг!

Диёра Тўхтасинова

Диёра Тўхтасинова

Навоий шаҳри, Кармана тумани, «Баҳор» массиви, 5-уйда яшовчи Шаҳноза Маҳмудова эса «Сочная долина» акциясида май ойидан бошлаб иштирок этиб келаётгани, акция давомида Artel телевизорини ютиб олгани, айни дамда промо-кодларни жўнатишда давом этаётгани ҳақида маълум қилиб, бундан-да қимматбаҳо совғаларни ютишига ишонишини таъкидлади.

Шаҳноза Маҳмудова

Шаҳноза Маҳмудова

Наманган шаҳар, Дамбох кўчаси, 28-уй, 8-хонадонда истиқомат қилувчи Мухторжон Хўжаев эса «Сочная долина» шарбатини биринчи марта истеъмол қилганида бошқа шарбатларга нисбатан табиий мазасини ҳис қилганлиги, ўша кундан бошлаб фақат «Сочная долина» шарбатини истеъмол қилиб келаётганини билдирди. Акция ўйинлари бошланганидан бери блендр ютиб олган Мухторжон Хўжаев акциянинг ҳаққоний давом этаётганидан хурсанд бўлди.

Мухторжон Хўжаев

Мухторжон Хўжаев

Шундай қилиб, промо-акциянинг иккинчи босқичида 10 апрелдан 4 июнига қадар қатнашган промо-кодлар иштирок этади ва ғолиблар номи 5 июнда эълон қилинади.

Акциянинг мутлақ ғолибларини аниқлаш ва бош совринини (акциянинг бош соврини уй бўлиб, бу Ўзбекистон ҳудудида доимий рўйхатдан ўтган қатнашувчилар учун) топшириш маросими 2016 йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтади. Унда 2016 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, 2016 йилнинг 4 июнига қадар, акция давомида фаоллаштирилган барча промо-кодлар иштирок этади.

Промо-кодларни фаоллаштириш 2016 йилнинг 1 март куни, соат 00:00 бошлаб 2016 йилнинг 4 июнь куни соат 23:59 давом этади.

Бу сафар соврин сифатида уй ва бошқа қимматбаҳо совғалар қўйилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар