Қуёш батареялари ёрдамида учувчи Solar Impulse 2 самолёти Калифорниядан 16 соатлик парвоздан сўнг Аризонага қўнди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Solar Impulse 2 маҳаллий вақт бўйича 21:00 да Финикс шаҳрида қўнди. Агентликнинг таъкидлашича, одатий самолёт бундай парвоз учун икки соат сарфлаган бўларди.
Самолётни 2015 йилнинг июль ойида Япония ва Гавайи ўртасидаги масофани 118 соатда босиб ўтган швейцариялик Андре Боршберг бошқарди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошираётган Solar Impulse 2 самолёти АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳридан учиб чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)