3 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Жорий йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Пахтадан бўшаган ерлар ҳисобга олинган ҳолда, асосий экин майдонларига, 172,6 минг гектарга сабзавот, 86,3 минг гектарга картошка ва 26,3 минг гектарга полиз экинлари экилди.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар рўйхатини эълон қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар рўйхатини эълон қилди.
3. Трамп Россия қирувчи самолётларини уриб туширишни таклиф қилди. Россиянинг Су-27 самолёти 29 апрель куни Болтиқ денгизи устида Америка ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли RC-135 самолёти ёнидан учиб ўтиб, «бочка» манёврини амалга оширган эди.
4. Миржалол Қосимов яқин вақт ичида Қозоғистон клубида иш бошлаши мумкинлиги хабар қилинди. Қосимовнинг сўнгги иш жойи Ўзбекистон миллий термаси бўлиб, у ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги КХДРга қарши сафар беллашувидан сўнг истеъфога чиққанди.
5. Лола ва Йигитали «Соғиндим» клипи юзасидан мухлисларнинг эътирозларига жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, Лоланинг янги «Соғиндим» клипи мухлисларнинг эътирозлари ва кенг муҳокамасига сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)