Футбол бўйича Германия Бундеслигасида 32-тур беллашувлари якунланди.
Лигада жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб бораётган «Вердер» ўзи каби хавфли зонага яқин жойлашган «Штутгарт»ни қабул қилиб, 6:2 ҳисобида муваффақият қозонди. Мазкур ғалабасидан кейин Бремен клуби очколари сонини 34 тага етказиб, 15-ўринга кўтарилди. «Штутгарт» эса автоматик равишда 16-поғонага жойлашди.
Қайд этиш керак, «Штутгарт» кетма-кет етти тур давомида зафар қуча олмади. Мана шу ўйинларнинг 5 тасида рақибларига имкониятни бой берди. Навбатдаги турларда клуб «Майнц» ҳамда «Вольфсбург» билан ўйнаши инобатга олинса, мавсум якунига кўра «Мерседес-Бенц Арена» стадиони эгаси Бундеслига билан хайрлашиши ҳам мумкин.
Германия Бундеслигаси 32-тур беллашуви 2 май, душанба
Изоҳ (0)