2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: “Gazeta.uz”

Фото: «Газета.uz»

Эрталаб трамвайлар қатновга чиқди, аммо вагонлардан бири рельсдан чиқиб кетгач, барча ҳайдовчилар депога қайтиш ҳақида кўрсатма олди. 9:10 да депога сўнгги вагон кирди, ва шу тариқа, Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди.

«Тошкент трамвайи» Ўзбекистон пойтахтида трамвай ҳаракати тўхтатилганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9 ва 13-трамвай йўналишларининг иши 22 апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17 ва 8-трамвайлар иши тахминан 1 июнга қадар давом этиши кутилаётган эди.