Футбол бўйича Италия А сериясининг 36-турига келиб Миланнинг «Интер» клуби келаси мавсумни Европа Чемпионлар Лигасида ўтказмаслиги аниқ бўлди.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда, «Интер»да 3-ўринга кўтарилиб олиш имконияти сақланиб турганди. Римда «Лацио»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин бу имконият йўққа чиқди. Келаси мавсум Чемпионлар Лигасида Италия шарафини «Ювентус», «Наполи» ва «Рома» клублари ҳимоя қилади.
«Интер» эса келаси икки турда қандай натижа қайд этишига қарамай, Европа Лигасида тўп суради.
Милан клубини мағлуб этган «Лацио» назарий жиҳатдан Европа Лигаси йўлланмасини ютиб олиши мумкин. Рим клуби ҳисобида 51 очко бор бўлиб, у олтинчи ўринда бораётган «Сассуоло»дан 4 очко камроқ тўплаган.
Италия А серияси 36-тур учрашуви 1 май, якшанба
Изоҳ (0)