Тибет Ҳимолай тоғларидан 16 йил аввал йўқолган америкалик икки нафар альпинистнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Машҳур альпинист Алекс Лоу ва оператор Дэвид Бриджес 1999 йилнинг октябрида саккиз минг метрлик Шишабангмага чиқишда кўчки остида қолган эди. Уларнинг муз билан бирга қотиб қолган жасадлари икки альпинист томонидан ўтган ҳафта топилганди. Эндиликда уларнинг жасадини музликдан чиқариб олиш лозим.
Алекс Лоу альпинистлар жамиятига яхши таниш бўлган. У чўққиларни забт этиш давомида бир неча марта дўстларини қутқарган. Уни ҳозирги замон альпинистларининг энг яхшиларидан бири деб аташган. Дэвид Бриджес Лоунинг оператори ва яқин дўсти эди.
Изоҳ (0)