Кеча, 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-19 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «D» гуруҳидан ўрин олди. Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоага гуруҳда Хитой, Австралия ҳамда Тожикистон ёшлар терма жамоалари қарши баҳс олиб боради.
Қуръа натижасига кўра барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди.
«A» гуруҳи: Баҳрайн, Таиланд, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.
«B» гуруҳи: КХДР, БАА, Ироқ, Вьетнам.
«C» гуруҳи: Қатар, Япония, Яман, Эрон.
«D» гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон
«D» гуруҳи тақвими:
15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия
18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон
21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон
Маълумот учун, Баҳрайндаги U-19 Осиё чемпионати 2016 йилнинг 13–30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Изоҳ (0)