Испаниянинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеонени ўйин вақтида жамоаси билан келишганликда айблаб, жиддий жазолашлари мумкин, деб хабар берди «Корреспондент». Нашрнинг Sport Bigmir’га асосланиб хабар беришича, «Райо Вальекано»га қарши ўйин вақтида мутахассис жамоаси вакиллари билан суҳбатлашган.
Гап шундаки, Симеоне ўйин вақтида жамоаси вакиллари билан мулоқотга киришиш ман этилганди. Аргентиналик мутахассис эса бу чекловни бузиб ўтганликда айбланмоқда. Гумон тасдиқлангудек бўлса, Симеоне 4 тадан 20 тагача бўлган ўйиндан четлатилиши мумкин.
Маълумот учун, «Атлетико» Испания Ла Лигасида «Барселона» билан бир хилда очко жамғариб, чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. 36-тур доирасида клуб «Райо Вальекано» устидан минимал ҳисобга зафар қучганди.
Изоҳ (0)