«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи Ван Гал келаси мавсумда ҳам ўз вазифасини давом эттириш ниятида, деб хабар берди «Спорт-Экспресс» Goal нашрига асосланиб. Олдинроқ клубни келаси мавсум учун португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қабул қилиб олиши айтилганди.
«Барқарор ўйин кўрсатишимиз ва ғалаба қозониб туришимиз учун вақт кераклигини ҳар доим тушунганман. Бунинг учун уч йил вақт кераклигини билсамда, икки йиллик шартномага имзо чеккандим. Уч йиллик шартномани эса мен эмас, клубнинг ўзи хоҳлади. Менинг шартномамда яна бир йил бор, шунинг учун келаси мавсумда ҳам жамоада қоламан», — деди Луи Ван Гал.
Голландиялик мутахассис сўнгги 6 ой давомида уни тинимсиз равишда истеъфога чиқарганликлари ҳақида тўхталиб, бундай ҳолат у фаолият олиб борган ҳар бир клубда рўй берганини қўшимча қилди. — «Мен бу ерда қолган жамоаларимда қандай ишлаган бўлсам, шундай ишлаб келмоқдаман», — деб айтиб ўтди мутахассис.
Изоҳ (0)