Тошкентда шахматнинг рапид йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Хотин-қизлар ўртасидаги тезкор шахматда Сарвиноз Қурбонбоева Ўзбекистон чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Мамлакат чемпионати швейцарча тизимда ўтказилди. 7 та турдан иборат бўлган мусобақада Сарвиноз Қурбонбоева 7 имкониятдан 5 очко жамғариб, олтин медалга сазовор бўлди.
Нодира Нодиржонова ва Баҳора Абдусатторова 4 тадан очкога эга бўлди, аммо қўшимча кўрсаткичларга кўра Нодиржонова кумуш медаль билан тақдирланди. Абдусатторовага бронза медали насиб қилди.
Изоҳ (0)