Япониянинг Takata фирмаси хавфсизлик ёстиқларидаги носозлик туфайли чақириб олинадиган автомобиллар сони 100 миллиондан ошиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бунга АҚШ транспорт ҳукуматининг очилиши учун нитрат аммоний кимёвий бирикмаси қўлланувчи хавфсизлик ёстиқлари мавжуд барча автомобилларни чақириб олишни талаб қилувчи қарори сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирги пайтда ёстиқлардаги муаммо туфайли жами 60 миллионга яқин автомобиль чақириб олинган. Чақириб олиш дастури кенгайтирилган тақдирда ушбу ҳаракатлар учун харажатлар бир триллион иенни (9,3 миллиард доллар атрофида) ташкил этиши мумкин.
Изоҳ (0)