Футбол бўйича Европа Лигасининг ярим финалида «Вильярреал»дан мағлубият қабул қилиб олган «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзди «Чемпионат».
«Албатта, сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган голдан мамнун эмасман. Биз ҳимояда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Шунчаки рақиб бизнинг биргина хатоимиздан унумли фойдаланди. Бу шунчаки биринчи ўйин, холос», — деб айтиб ўтди Юрген Клопп.
«‘Вильярреал’ ‘Энфилд’га 1 та гол устунлиги билан ташриф буюради. Бироқ биз ўз уйимизда қанчалар кучли эканимизни яхши биласиз. 90 дақиқа ортда қолди, олдинда эса яна 95 дақиқа бор. Бу сафар бутунлай бошқача ўйин бўлади».
«Ливерпуль» ва «Вильярреал» клублари ўртасидаги жавоб беллашуви 5 май санасига тайин қилинган.
Изоҳ (0)