Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан ўрин олган баҳсларда ўзбекистонлик Муаттар Набиева иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
-63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 килограмм, силтаб кўтаришда эса 110 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, иккикураш якунларига кўра 200 килограмм натижа билан 7-ўринни эгаллади.
Мазкур вазн тоифасида таиландлик Гулнои Сирипуч умумий 234 килограмм кўрсаткич билан биринчи, хитойлик Чен Гуиминг 217 килограмм натижа билан иккинчи ва ниҳоят иккикураш якунига кўра 211 килограмм натижани қайд этган вьетнамлик Нгуен Тхи Тует учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)