2015 йил якунларига кўра Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳажми 2010 йилдан бери биринчи марта камайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тарқатган коммюникеда айтилишича, КХДРда озиқ-овқат маҳсулотлари ўтган йили 5,4 миллион тонна, 2014 йилда эса 5,9 миллион тонна миқдорида ишлаб чиқарилган.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, мамлакатдаги кўпгина оилаларда тўйиб овқатланмаслик муаммоси келиб чиқа бошлаган.
Бир йилча олдин БМТ КХДРда қурғоқчилик туфайли озиқ-овқат инқирози келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)