Россияга қарашли Су-24 самолётининг ўққа тутилиши масала кечирим сўраш билан ҳал бўладиган ҳолат эмас. Бу ҳақда Туркиянинг РФдаги элчиси Умит Ярдим Москва журналистлар иттифоқидаги чиқишида баёнот берди.
«Биз бўлиб ўтган ишлардан афсусдалигимизни бир неча марта айтгандик. Бу воқеаларнинг биз кутган ривожи эмас», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
«Бундай вазиятларда музокаралар столи атрофида тўпланиш лозим. Бу масала кечирим сўраш билан ҳал қилинадиган ҳолат эмас», — қўшимча қилди дипломат.
Маълумот учун, 2015 йилнинг 24 ноябрь куни Туркиянинг F-16 қирувчиси Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини Туркия чегарасини бузиб ўтгани учун уриб туширган эди. Бу икки давлат ўртасида кескинлик келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)