Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Китоб олами» мажмуалари тармоғини кенгайтирмоқда. Ўтган йил ноябрида мажмуа Тошкент шаҳрида очилган эди. Тармоқнинг иккинчи объекти Қорақалпоғистон маркази Нукусда очилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Агентликнинг билдиришича, 300 квадрат метр майдонни эгаллаган китоб дўконининг очилиш маросими 27 апрель куни бўлиб ўтган. Бу ерда турли йўналишларга оид 15 минг китоб тақдим этилган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига қадар бундай мажмуалар Андижонда, Бухорода, Наманганда, Самарқандда ва Урганчда очилиши айтилмоқда.