Ҳиндистон шарқидаги Гужарот штатида бир бошли ва бир юзли Сиам эгизаклари дунёга келди. Чақалоқларнинг ҳар бири алоҳида юрак, қўл ва оёқларга эга бўлганлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда, The Daily Mail маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, чақалоқлар туғилгандан кейин олти дақиқагина яшаган.Эгизаклар туғилган Ражкот шифохонасининг шифокори Киртан Вияс улар ҳодисанинг қайғули якунига тайёр бўлганлиги ва бу ҳақда болаларнинг ота-онасини огоҳлантирганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, болалар миясини ажратиш бўйича операция ҳиндистонлик шифокорлар тажрибасида жуда кам учрайди.
Нашрнинг маълум қилишича, Сиам эгизакларининг ота-онаси уларнинг жасадини тадқиқ этиш учун давлат тиббиёт коллежига беришга қарор қилган.
Изоҳ (0)