«Барселона» ҳужумчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймарнинг 26 апрель ҳолатига кўра мавсум давомида киритган голлари сони 122 тани ташкил этмоқда. Каталонияликлар триоси ўтган мавсумдаги натижани такрорлади, деб хабар беради «Sports.ru».
2014/15 йилги мавсумда Месси 58, Неймар 39, Суарес эса 25 та гол киритишга муваффақ бўлганди. Жорий мавсумдаги ҳолат эса қуйидагича: Суарес ҳисобида 53, Мессида 40 ва Неймарда 29 та гол мавжуд.
«Барселона» триоси ўтган мавсумдаги натижани яхшилаши мумкин. Мавсум якунига қадар «кўк-анорранглилар» Испания чемпионатида «Бетис», «Эспаньол» ва «Гранада»га қарши, Испания Кубогида эса «Севилья»га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)