Австрия Венгрия билан чегара ҳудудда назорат тартибини жорий қилди — эндиликда полиция автомобилларни текширмоқда, чегара участкасининг айрим қисмларини эса аскарлар қўриқламоқда. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тушунтирилишича, бу чора қочқинларнинг ноқонуний йўллар билан чегарани бузиб ўтишига қарши кураш билан боғлиқ равишда кўрилган. Илгари қочқинлар кўп фойдаланган «Болқон йўли» ёпилиши билан контрабандачиларнинг Австрияга Венгрия орқали муҳожирларни яширинча олиб кириши ҳоллари кескин кўпайган.
Чегара назорати режими қанча муддат ҳукм суриши аниқлаштирилмаяпти.
Изоҳ (0)