Номаълум шахс етти кишидан иборат оиланинг ҳаётига қасд қилди. Воқеа АҚШнинг Огайо штатида содир бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ўқотар қурол билан ўлдирилган бир неча кишининг жасади Пайк округидаги уй ичидан топилди. Округ Цинциннати шаҳридан 120 километр шарқроқда жойлашган.
Fox News телекомпаниясининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг бари бир оила вакилларидир. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор.
Қотил қўлга олингани ҳақида ҳозирча ахборот йўқ. Жиноятнинг мотивлари ҳам маълум эмас.
Изоҳ (0)