«Тошкент» халқаро аэропортида Business Lounge Uzbekistan Airways бизнес-зали реконструкциядан кейин фойдаланишга топширилди. Юқори қулайлик даражасига эга зал «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва бошқа авиакомпанияларнинг бизнес-класси йўловчиларига хизмат кўрсатади, деб хабар беради UzDaily.
Янги бизнес-зал дизайнини ишлаб чиқишда энг замонавий меъморчилик тенденциялари ва технологиялари инобатга олинди. Жумладан, йўловчиларни рўйхатга олиш ва юк билан ишлаш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий техник ва технологик ускуналар ўрнатилди.
350 квадрат метр майдонга ва 160 ўринга эга кутиш залида оналар ва болалар хонаси, ўйин зонаси, душ кабиналари, тиббиёт пункти, кафе-бар, Duty free божсиз савдо дўконлари ишлайди.
Зал қулай мебель, кенг форматли телеэкранлар, газета-журналлар ва бепул Wi-Fi билан таъминланган. Шунингдек, жисмоний имкониятлари чекланган шахсларга махсус хизмат кўрсатиш ташкил этилган.
Изоҳ (0)