16 апрель, шанба куни Буюк Британия ҳукуматининг ижтимоий сарф-харажатларни қисқартириш сиёсатига қарши Лондон марказида ташкил этилган намойишда 150 мингга яқин киши иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Намойишчилар Консерватив партия етакчиси бош вазир Дэвид Кэмерондан истеъфога чиқишни талаб қилди ва ҳукуматни қаттиқ тежамкорлик чоралари қўллашни тўхтатишга чақирди.
Улар дастлаб Лондон университети коллежи олдида тўпланди, кейин эса Трафальгар майдонига йўл олди. Полициячилар шаҳарнинг кўплаб марказий кўчаларида транспорт ҳаракатини тўхтатишга мажбур бўлди.
Намойишда кўплаб талабалар ва тиббиёт муассасалари ходимлари қатнашди. Талабалар олий таълим муассасаларида ўқиш нархининг оширилишига қарши чиққан бўлса, шифокорлар меҳнат шартномаларининг қайта кўриб чиқилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)