Тюмен вакиласи Яна Добровольская «Россия гўзали — 2016» миллий танловида ғолиб бўлди, деб ёзади «ТАСС». Кўрик финалида мамлакатнинг 50 нафар энг гўзал қизлари иштирок этди.
Ғолибга оқ олтиндан ишланиб, олмос ва марварид билан безатилган 1 миллион долларлик эксклюзив тож кийдирилди. У мукофотни 2015 йилги Россия гўзали София Никитчук қўлидан қабул қилиб олди.
Добровольская, шунингдек, 3 миллион рубль, автомобиль ва, асосийси, «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» танловларига йўлланмани қўлга киритди.
18 ёшли Яна бал рақслари билан шуғулланади, китоб ўқиш ва фаол дам олишни яхши кўради, болалар психологиясига қизиқади.
Изоҳ (0)