Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 5-турнинг 16 апрель санасидан жой олган 3 та ўйини ўз якунига етди.
Турнинг кутилмаган натижаси Фарғонада қайд этилиб, «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди. Бир тур аввал Тошкентнинг «Локомотив» клубини 2 очкодан маҳрум қилган Жиззах жамоаси, бу сафар Фарғонада ўзини кўрсатди.
«Сўғдиёна» дастлабки икки турни бой берган, кейинги икки турда дуранг қайд этганди. «Нефтчи» устидан қозонилган ғалаба мавсумдаги биринчиси бўлиб, клуб турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» 3 очко билан 13-ўриндан жой олган.
Ўз майдонида «Обод»ни қабул қилган Бекободнинг «Металлург» клуби иродали ғалабани қўлга киритди. Пойтахт жамоаси 3-дақиқага келибоқ ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Иккинчи бўлимда мезбонлар икки бор муваффақият қозонди.
5-турдан кейин очколари сонини 12 тага етказиб олган «Металлург» турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 16 апрель санасидан жой олган яна битта ўйинда «Бунёдкор» зафар қучса, очколар сони бўйича «Металлург»дан ўзиб кетади. «Обод» эса ҳисобидаги икки очко билан 15-ўринда қайд этилган. Ўз тарихида биринчи бор Олий Лигада иштирок этаётган Тошкент жамоаси биринчи ғалабасига эришганича йўқ.
5-турга келиб Наманганнинг «Навбаҳор» клуби мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. «Шўртан» аввалги тўрт турнинг барчасида мағлуб бўлиб, ўзи учун антирекорд қайд этганди. Мавсумни 4 та мағлубият билан бошлаш клуб тарихида биринчи бор юз берди.
5-турда ҳам Ғузор клуби мағлубият аламини тотиб кўрди. «Шўртан» мавсум бошидан буён бирорта ҳам очко ишлай олмаган Олий Лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. «Навбаҳор» ҳисобида эса эндиликда 4 очко мавжуд.
Ўзбекистон Олий Лигаси 5-тур беллашуви16 апрель, шанба
«Металлург» — «Обод» 2:1
Голлар: Санжар Тўрақулов, 2 (0:1). Зоҳид Абдуллаев, 52 (1:1). Дилмурод Каримов, 68 (2:1).«Навбаҳор» — «Шўртан» 3:1
Голлар: Олександр Пишур, 1 (1:0). Аббос Амонов, 31 (1:1). Акром Баҳриддинов, 72 (2:1). Мўйдин Мамазулонов, 73 (2:1).«Нефтчи» — «Сўғдиёна» 0:1
Гол: Бобур Қосимов, 90+2 (0:1).«Бунёдкор» — «Олмалиқ»
17 апрель, якшанба«Бухоро» — «Андижон»
Изоҳ (0)