2016 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг биринчи чоракда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 15 январда республика ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилиш асносида маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 12,8 фоизга кўпайди.
Шунингдек, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилгани маълум қилинди.
Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади.
Изоҳ (0)