Америкалик 69 ёшли теннисчи Гейл Фалкенберг АҚШнинг Пелхэм шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF туркумидаги теннис турнирининг иккинчи саралаш баҳсида дунёнинг 389-ракеткаси, 20 ёшли ҳамюрти Тэйлор Таунсендга мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Атиги 36 дақиқа давом этган беллашувда Фалкенберг икки сет натижасига кўра, 0:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
1947 йилда таваллуд топган Гейл Фалкенберг профессионал теннисдаги фаолиятини 1986 йилда бошлаган. 1987 йилда у Окленд (Янги Зеландия)даги турнирнинг асосий босқичида, 1988 йилда эса Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этган. Унинг хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) рейтингида қайд этган энг юқори натижаси 360-ўрин бўлган.
Пелхэмдаги турнирнинг саралаш баҳслари илк даврасида 69 ёшли теннисчи 22 ёшли Розалин Смоллни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)