Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси ҳамда Испаниянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилда энг кўп даромад топган футболчилар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда AFP’га таянган ҳолда «ТАСС» хабар беради.
Аргентиналик ҳужумчи 2015 йилда 74 миллион евро даромад топиб, 2014 йилга нисбатан ушбу кўрсаткични 9 миллион еврога яхшилади ва пешқадамликни сақлаб қолди.
Иккинчи ўринни «Реал» етакчиси Криштиану Роналду эгаллади. Португалиялик футболчи 2015 йилда 67,4 миллион евро ишлади. 43,5 миллион евро даромад билан «Барселона»нинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар кучли учликдан жой олди.
Қайд этиш жоиз, даромад топиш бўйича кучли учлик етакчилари 3 йилдан буён ўзгармай келмоқда.
Футболчиларнинг даромадларини ҳисоблашда солиқ ва ижтимоий тўловлар ундирилишидан олдинги маоши, бонус ва реклама шартномаларидан тушган пуллар инобатга олинган.
Изоҳ (0)