9 апрель куни Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги ҳамда у Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилинганининг 646 йиллиги муносабати билан ташаббускор талаба-ёшлар томонидан махсус акция ташкил этилди, дейилади «E-yoshlar.uz» сайти тақдим этган хабарномада. Ушбу лойиҳада сайтнинг фаол ёшлари иштирок этмоқда.
Акция 3 қисмдан иборат бўлиб, дастлаб ижтимоий тармоқлар орқали Амир Темур ҳамда темурийлар ҳақида маълумотлар тарқатиш кўзда тутилган бўлса, 2-қисмда Амир Темурнинг ҳикматлари, шунингдек, у ҳақида буюк шахсларнинг фикр ва эътирофлари қайд этилган постлар жойлаштирилади. Сўнгги қисмда эса Ўзбекистон бўйлаб акция доирасида олинган фотосурат, видеолавҳа ва фуқароларнинг ушбу санага муносабати интернет фойдаланувчиларига тақдим этилади.
Акцияни 9 апрель, шанба куни давомида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали кузатиб бориш мумкин бўлади.
Илгарироқ ташаббускор ёшлар #BoburDay, #Navoiy575, #NavrUZ ҳештегларини жаҳон трендига олиб чиқишга муваффақ бўлган эди.
Изоҳ (0)