«Соғлом авлод учун» (САУ) халқаро хайрия фонди 7 апрель куни Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ажратилган Mercedes-Benz русумидаги 10 дона мобил клиника тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.
Мобил клиникалар Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги «2015—2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғриси»даги қарори ижросини таъминлаш, САУ кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ҳамда она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тайёрлаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган.
Хабар беришларича, тақдимотда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Наманган, Хоразм, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳудудий филиаллари ва Тиббий ижтимоий марказ кўчма тиббий ёрдам бригадалари ҳамда ҳудудлараро тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари иштирок этган.
Изоҳ (0)