Европа Лигаси. «Боруссия Дортмунд» ўз майдонида Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль»ни мағлуб эта олмади
Футбол бўйича нуфузи жиҳатдан Европада иккинчи рақамли клублар мусобақаси ҳисобланган Европа Лигасида чорак финалнинг дастлабки ўйинлари ўз якунига етди.
Юрген Клопп бошчилик қилаётган Англиянинг «Ливерпуль» клуби Дортмундда «Боруссия» меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳисоб 36-дақиқада Дивок Ориги томонидан очилган бўлса, иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида Матс Хуммельс мувозанатни тиклади.
Қолган 3 та беллашувда эса бир ҳил ҳисоблар қайд этилди. Европа Лигасининг сўнгги икки йилдаги ғолиби ҳисобланган «Севилья» ярим финалга биринчи қадамни Бильбаода ташлади. Украинанинг «Шахтёр» клуби Португалиядан ғалаба билан қайтган бўлса, турнирдаги Испаниянинг учинчи жамоаси «Вильярреал» Чехия клубини мағлуб этди.
Европа Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувлари 14 апрель куни бўлиб ўтади.
Европа Лигаси Чорак финал учрашувлари 7 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)