«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Атлетико»га қарши (2:1) Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида дубль қайд этиб, мусобақада доирасида киритган голлари сонини 15 тага етказди, деб хабар беради «Sports.ru».
Уругвайлик ҳужумчига ўзининг 15-голини киритиши учун 23 ўйин кифоя қилди.
Суарес ушбу кўрсаткич бўйича Лионель Месси (29 ўйинда 15 та гол), Рауль (33 ўйинда 15 та гол), Криштиану Роналду (51 ўйинда 15 та гол) ва Златан Ибрагимовичдан (58 ўйинда 15 та гол) яхшироқ натижани қайд этди.
Изоҳ (0)