АҚШнинг Майами шаҳрида ўтган жума GTA ўйининг энг яхши анъаналарига хос пойга бўлиб ўтди. Fox News телеканали чекланган тезлик қоидасини бузган ҳайдовчининг ортидан К-9 махсус бўлинмасининг ити бор ўнлаб ходимлари қандай қилиб қувлагани ва қуршаб олгани тасвирланган видеони эълон қилди.
TJournal’нинг ёзишича, қочоқ автомобиль боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг, ҳайдовчи ортга юриб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган, бироқ эшиги бошқа машинага урилиб, синиб кетган. Полициячилар бундан фойдаланиб, қоидабузарга қарши итларни қўйиб юборган.
Хабар беришларича, қўлга олиш операцияси вақтида К-9 бўлинмасининг Бастер лақабли ходими бироз шикастланган.
Видеоёзувнинг тўлиқ версиясида полициячилар етти дақиқа давомида қизил Nissan Altima’га етиб олиш учун муваффақиятсиз уринганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)