Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Арьен Роббен тез орада жароҳатидан қутулиб, келаси ҳафта жамоа машғулотларига қўшилади. Бу ҳақда футболчининг отаси ва бир вақтнинг ўзида агенти ҳисобланган Ханс Роббен маълум қилди, деб ёзади «Чемпионат».
Аввалроқ Роббен апрель ойининг ўрталарида сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. У ҳолда голландиялик ярим ҳимоячи Португалиянинг «Бенфика» клубига қарши Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал учрашувларини ўтказиб юборар эди.
«Бавария»нинг «Бенфика»га қарши биринчи ўйини 5 апрелда, жавоб беллашуви эса 13 апрелда бўлиб ўтади. «Бавария» Германия Бундеслигаси доирасида 2 апрель куни Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)