Футбол бўйича Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Рунининг тўнғич ўғли Кай Руни отасидан «Лестер Сити» ва Англия термаси форварди Жейми Вардининг фамилияси туширилган футболкани сотиб олишни сўради. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Ўғилларимдан бири унга Вардининг Англия терма жамоасидаги футболкасини сотиб олишимни сўради», – дейди Руни.
Англия терма жамоаси сардори ҳисобланган Уэйн Руни жароҳати туфайли Германия (3:2) ва Голландияга қарши (1:2) кечган ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмади. Жейми Варди эса ҳар икки ўйинда гол уришга муваффақ бўлган эди.
Маълумот учун, Уэйн Рунининг уч ўғли бор. Унинг тўнғич ўғли Кай Уэйн Руни 6 ёшда, ўртанчаси Клай Энтони эса 21 майда 3 ёшни қаршилайди. Кенжа ўғил Кит Жозеф Руни яқинда уч ойлик бўлди.
Изоҳ (0)