Тошкент шаҳрида учинчи транспорт ҳалқаси қурилади. Бу ҳақда 28 март, душанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Хабар беришларича, Нурафшон кўчасининг давомини — Беруний кўчасидан Оқтепа майдонигача бўлган 3,8 километрлик бўлагини қуриш ишлари бошланади.
Шунингдек, Нукус кўчасининг Бобур кўчасидан собиқ тўқимачилик комбинати орқали Шота Руставели кўчасига қадар бўлган 1 километрлик янги бўлаги ҳам қурилади.
«Шундай қилиб, шаҳарда учинчи транспорт ҳалқаси пайдо бўлади», — дейилади «Газета.uz» хабарида.
Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов шаҳардаги барча трамвай йўналишлари ёпилишини эълон қилгани ва ёпилган трамвай йўналишлари ўрнида автобуслар қатнаши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)