Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг ўғли ўзи сингари кучли футболчи бўлишини хоҳлайди, деб хабар беради «iSport.ua».
«Фарзандим футболчи бўлишини хоҳлайман. Мен футболчиман ва ўғлим ҳам менинг изимдан юришини истайман. Менимча, унда яхши спортчи бўлиш учун барча хислатлар етарли. Ўғлим атиги беш ёшда бўлишига қарамай, футболни яхши кўради. У доим тўп билан ўйнайди ва бу ўғлимга ёқади. Аммо мен ўғлимни футболчи бўлишга мажбур қилмайман, ҳаммаси табиий бўлиши керак. Ўғлим ҳам отаси сингари топ футболчи бўлишини истайман», — дейди португалиялик ҳужумчи.
Изоҳ (0)